Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев янги энергетика қувватлари ва инфратузилма объектларини ишга тушириш, шунингдек, навбатдаги лойиҳалар қурилишини бошлашга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Маросимда ҳамкор мамлакатлар энергетика вазирлари ва компаниялар раҳбарлари ҳам сўзга чиқди.

Ушбу йирик халқаро тадбир иштирокчиси бўлган Ўзбекистон – Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, “ACWA Power” компанияси раҳбари Муҳаммад Абунайян қуйидаги фикрларни билдирди.

– Ҳар гал азиз диёрим, иккинчи Ватаним сифатида эъзозлайдиган Ўзбекистонга ташриф буюрганимда хурсанд бўламан. Давлат раҳбари билан мулоқот қилиш мен учун нафақат шараф, балки стратегик аҳамиятга эга воқеликдир. У зотга чуқур миннатдорчилик билдираман. Ҳар доим юксак дипломатик эътибор ва самимий муносабат билан қабул қиладилар.

Бу учрашув ҳам мамлакатнинг янги сиёсий йўналиши – “Янги Ўзбекистон” стратегиясининг амалий намунаси бўлди. Олиб борилаётган ислоҳотлар, давлат бошқарувидаги очиқлик, глобал майдондаги фаол позиция мамлакатнинг минтақадаги нуфузини сезиларли оширди. Тадбирда жаҳоннинг турли давлатларидан келган инвесторлар, нуфузли компаниялар ва замонавий технологияларнинг намойиши бу сиёсат самараси эканини яна бир бор тасдиқлади. Бу Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда энг барқарор, энг истиқболли ва энг ишончли инвестиция маконига айланганидан далолатдир.

Президент Жаноби олийлари билан мулоқот давомида яна бир бор гувоҳ бўлдимки, у киши ҳеч қачон фақат ўтмишдаги ютуқлар билан чекланиб қолмайдилар. Президент доимо келажакни кўради, стратегия яратади, катта геоиқтисодий мақсадларни белгилайди. Саудия Арабистони билан барча йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлагани ҳам жуда аҳамиятли. Бу икки давлат ўртасидаги муносабатлар нафақат иқтисодий, балки сиёсий жиҳатдан ҳам янги босқичга кўтарилаётганининг исботидир.

Учрашувимиз одатдагидек, жуда самарали ва мазмунли кечди. Стратегик кўрсатмалар берилди, йирик лойиҳаларни жадал амалга ошириш, икки мамлакат ўртасида инвестиция оқимини ошириш бўйича янги сиёсий-иқтисодий вазифалар қўйилди.

Эътиборли жиҳатлардан бири валиаҳд шаҳзодамиз, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон ва Президентингиз ўртасидаги жуда самимий, ишончли ва сиёсий жиҳатдан ўта муҳим алоқалардир. Бу дўстлик минтақа геосиёсий архитектурасида ҳал қилувчи ўринга эга бўлган стратегик шерикликни шакллантирмоқда.

Агар 2021 йилга назар ташласак, икки мамлакат ўртасидаги инвестициялар деярли мавжуд эмасди. Бугун эса бу кўрсаткич жудa юқори. Бу сиёсий-иқтисодий иттифоқнинг янги босқичини белгиламоқда. Бу галги учрашув натижасида мавжуд рақамни янада ошириш мақсади қўйилди. Бу эса икки давлат муносабатлари қай даражада стратегик аҳамият касб этаётганини яққол кўрсатади.

Компанияларимиз лойиҳаларининг Ўзбекистоннинг энергия хавфсизлиги, барқарор ривожланиш стратегияси, кадрлар тайёрлаш ва инсон капиталини оширишга қўшаётган ҳиссаси борлигидан хурсандмиз. Бу лойиҳалар фақат бизнес эмас, бу икки давлатнинг сиёсий иродаси, келажакка қаратилган стратегик шериклик маҳсулидир.

Биз учун Ўзбекистонда бўлиш, бу юртга инвестиция киритиш шараф ва ишончдир. Чунки бу мамлакат ноёб ривожланиш моделини танлаган, замонавий ислоҳотларни амалга ошираётган ва халқаро ҳамкорликка очиқ давлатдир.

 Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетикадаги катта лойиҳалар: инвесторлар нега айнан Ўзбекистонни танлаяпти?