Дунё суратларда
Дунёнинг турли бурчакларидаги муҳим лаҳзалар: зиёратчилар, қонун лойиҳалари, сайловлар ва кундалик ҳаётдан олинган эсда қоларли суратлар.
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан суратлар орқали хабардор қилишда давом этади.

Вайжаржо, Индонезия: Зиёратчилар Жуанда халқаро аэропортидан муқаддас Макка шаҳрига Ҳаж амалини адо этиш учун йўл оляпти.

Лондон, Буюк Британия: Лордлар палатасида кўриб чиқиладиган “Бедаво касалликка чалинган вояга етганлар (ҳаёт якуни) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси олдидан Парламент майдонида эвтаназияни қўллаб-қувватловчи фаоллар намойиши бўлиб ўтди.Тадбирда таниқли телебошловчи Эстер Рантзеннинг қизи Ребекка Уилкокс ҳам қатнашди.

Ченнай, Ҳиндистон: Тамил Наду қонун чиқарувчи ассамблеяси сайлови арафасида овоз варақалари участкага юбориш учун тайёрлаб қўйилган.

Лондон, Буюк Британия: Иш ташлаш сабаб, Неасден депосида метро поездлари тўпланиб қолди.

Монтевидео, Уругвай: Шаҳар узра ботаётган қуёш нурида чақнаган камалак ва маммат булути.

Кисмаё, Сомали: Ёш қизалоқ кўчманчилар қўналғасида тахтачаларга ёзилган Қуръон оятларини ўқиш дарсига келяпти.

Ланс, Франция: “RC Lеns” тарафдорлари Боллар-Делелис стадионида “Тулуза”га қарши футбол бўйича Франция кубоги ярим финали олдидан рамзий шарфларини кўтариб, жамоани қўллаб-қувватламоқда.

Польша: Кул ранг моғорлар Болтиқ денгизидаги қумли оролда дам оляпти.

Сеул, Жанубий Корея: Сунъий интеллектга асосланган робот Жаҳон IT-шоусида вақтинча дўконда ишлаяпти.

Богота, Колумбия: Мисак маҳаллий аёллари ўз ҳудуди бўйича ҳукумат билан эришилган келишувга риоя этилишини талаб қилиб, Ташқи ишлар вазирлиги биноси ёнида намойиш ўтказди.

Ханой, Вьетнам: Фахрий қоровул аъзолари Президент саройида Жанубий Корея Президенти Ли Чже Мённи кутиб олиш маросими олдидан навбатда турибди.

Эрон: Минаб мактаби ўқувчилари ҳалок бўлган ҳаво ҳужуми қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорлик тепасида марҳум Олий Раҳбар Оятуллоҳ Али Ҳумонаийнинг улкан сурати осиб қўйилган.
Фардона Яхшибоева, ЎзА