Чортоқ шафтолиси – дунё бозорларида
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида етиштирилаётган шафтоли ҳосили ўзининг юқори сифати ва таъми билан нафақат ички бозорларда, балки хорижий мамлакатларда ҳам харидорлар эътиборини қозонмоқда.
Интенсив боғларни ташкил этиш, серҳосил навларни экиш ҳамда илғор хориж тажрибаларини жорий этиш орқали ҳосилдорлик ва маҳсулот сифати сезиларли даражада ошмоқда. Натижада экспорт жўғрофияси кенгайиб, янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли даромадлари ортиб бормоқда.


Чортоқ туманидаги "Тўрғунбой Жўрабой Мунаввар" кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Ҳусанбой Усмоновнинг айтишича, хўжаликда Туркия ва Италия тажрибаси асосида интенсив боғлар барпо этилган.

Замонавий технологиялар ва серҳосил навлар ҳисобига етиштирилаётган маҳсулотлар халқаро бозор талабларига жавоб бермоқда. Бугун Чортоқ шафтолиси хорижлик истеъмолчилар томонидан ҳам юқори баҳоланмоқда.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА