Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чимён тоғларида қиш таровати

ФОТОРЕПОРТАЖ

Чимён тоғлари қиш фаслида ўзига хос сеҳрли оламга айланади. Бу мавсумда осмон билан ер гўё бир-бирига туташиб кетгандек манзара касб этади. Қалин қор билан қопланган чўққилар табиатга алоҳида тароват бағишлайди. Қор парчаларининг қуёш нурида ялтираб, тоғ манзараларига сеҳрли тус бериши қишнинг бетакрор гўзаллигини намоён этади.

Ҳар бир қадам остида ғичирлаган қор саси, тиниқ осмон ва соф ҳаво қишнинг ҳақиқий нафасини ҳис эттиради. Бу манзаралар инсонни нафақат дам олишга, балки табиат билан якдил бўлишга чорлайди.

[gallery-27588]

Чимён қиш фаслида ҳам ҳаётга тўла. Чанғи учаётганлар, сайр қилаётган сайёҳлар ҳамда сукунат ва хотиржамликни қадрлайдиганлар учун у бетакрор маскан ҳисобланади. Қишки Чимён — софлик, осойишталик ва табиатнинг буюк гўзаллигини акс эттирувчи тирик манзарадир.

Аслиддин АЛИЖОНОВ (сурат), ЎзА