Бухорода иқтидорли талабалар билан учрашув ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
«Долзарб – 90 кун» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда номли давлат стипендияларига ҳужжат топширган иқтидорли талабалар учун «Келажак бунёдкори» медали соҳибаси Чинора Ғуломова билан учрашув ташкил этилди.
Тадбир давомида Чинора Ғуломова таълим жараёнида эришган ютуқлари, жамоатчилик фаолияти, ёшлар билан ишлаш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш тажрибаси ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, у Вобкент туманида уй таълимидаги болалар учун амалга оширилаётган «Ўқи ва юксал» лойиҳаси, унинг натижалари ва ижтимоий аҳамияти ҳақида маълумот берди.
[gallery-30527]
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва фикр алмашди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА