Бугунги кунда ўзбек киноси қандай йўналишда ривожланяпти? Нега экранда миллий руҳ, халқ образлари, урф-одатларимиз кам акс этяпти?

Фольклор — бу фақат достон ва мақолларми ёки миллат хотирасининг тирик илдизи? Аслида, халқ оғзаки ижодига нега бугун кўпчилик ижодкорлар томонидан “эскилик сарқити” сифатида қаралмоқда? Ахир, ҳинд, корейс, япон, ҳатто, ғарб фильмларида ҳам миллийлик асосий устун бўлиб хизмат қилади. Биз эса бу хазинадан узоқлашиб кетаётгандекмиз.

Фанлар академияси Санъатшунослик институти тадқиқотчиси, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Омина Азизова билан ана шулар ҳақида фикр алмашдик. 

— Ўзбекистон кинематографиясида халқ оғзаки ижоди – фольклорнинг ўрни, имкониятлари ва истиқболлари бўйича илмий тадқиқот олиб бораяпман, – дейди Омина Азизова. – Тадқиқотим давомида фольклорнинг моҳиятини чуқур ўрганар эканман, бу соҳанинг кинематография билан боғланишида жуда катта куч, имкон ва маданий салоҳият яширинганини англадим.

Фольклор — бу халқ ижоди, халқ руҳининг маҳсули, миллатнинг генетик хотираси. Унда эртак, мақол, масал, достон, топишмоқ, лапар каби бой маданий қатламлар мужассам. Бу нафақат эстетик мерос, балки халқни халқ, миллатни миллат қилиб турувчи асосий илдизлардан биридир. 

Афсуски, Ўзбекистонда айрим ижодкорлар, баъзида ҳатто, адабиётшунослар ҳам уни “эскилик сарқити” сифатида баҳолашади. Бу хатодир. Чунки фольклор ҳар даврда ўша замон нафаси билан яшаган ва яшамоқда. У ҳеч қачон тарихнинг чанг босган бурчагида қолиб кетмаган. 

— Нима сабабдан ёки қандай омиллар таъсирида бугунги киноларимиз фольклордан узоқлашиб қолди?

— Бугунги ижодкорлар фольклор асосида фильм яратишдан чўчийди. Улар бунинг сабабини шундай изоҳлашади: "Замонавий ёшлар технологиялар, сунъий интеллект, наноаср ғоялари билан яшаяпти. Улар бундай мавзуларга қизиқмайди". Мен бу фикрга қўшилмайман. Чунки кино – бу шунчаки ҳикоя эмас, кучли медиа қуроли. У ҳар қандай ғояни, мафкурани, қадриятни томошабинга сингдира оладиган қувватга эга. 

Бугунги кунда эфирга узатилаётган айрим фильмларни санъат асари деб бўлмайди. Уларни яратувчиларни эса афсуски, ижодкор деб аташ қийин. Чунки, кундалик сериалларда кўрсатилаётган ўзбек образлари асл ҳаётимиздан йироқ. Сабаби, аёллар жанжалкаш, эркаклар масъулиятсиз, ёшлар эса молпараст қилиб тасвирланмоқда. Бундай стереотиплар нафақат халқ образини бузади, балки маданий генимизга путур етказади. 

— Илгариги фильмлар ёшлар онгида қандай миллийлик образини шакллантирган?

— Мен талаба бўлган йиллар Шабнам фильми эфирга узатилган. Жуда кўп танқидлар бўлганига қарамай, айнан шу фильм кўплаб ёш қизларга ижобий таъсир кўрсатди. Қизлар дўппи кийиб, сочларини майда ўриб, дарсга келишарди. Кинонинг кучи ана шундай таъсир қилишда. Афсуски, ҳозирги медиа маҳсулотлари ўзбек халқини кўтариш ўрнига, уни нотўғри, ҳатто, паст образларда кўрсатмоқда.

Ўзбек киноси овозли шаклда пайдо бўлган илк йилларда айнан фольклор асарлари асос қилиб олинган. Мисол учун, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Насриддин Бухорода”, “Насриддиннинг саргузаштлари” томошабин қалбига умид бахш этган, уларни руҳлантирган фильмлар эди. 

— Оммавий маданиятнинг глобал тарқалиши қадриятларимиз ҳамда ўзбек киносига қандай таъсир кўрсатмоқда?

— Бугунги дунёда “ғоялар уруши” кетмоқда. Оммавий маданият глобал тус олиб, маҳаллий қадриятларни сиқиб чиқаряпти. Аммо айнан шу даврда кўплаб киноижодкорлар ўз миллий илдизларига – фольклорга қайтяпти. Ҳиндистон бунга ёрқин мисол. Уларнинг фильмларида доимо байрамлар, анъаналар, халқ урф-одатлари акс эттирилади. Натижада бутун дунё уларни кўриб, севиб томоша қилади. Ўзбекистонда ҳам бунга салоҳият етарли. Қамара Камолова, Зулфиқор Мусоқов, Иброҳим Расулов сингари режиссёрлар ўз асарларида халқнинг руҳини, қадриятини жуда нозик ифодалаган. Уларнинг фильмларида оила, қўшничилик, ҳурмат, меҳр бор. Бугунги айрим режиссёрларда эса Ватанга бўлган муҳаббат етишмаяпти. Сериалларни суратга олаётганларнинг аксарияти ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган авлод. Улар халқнинг табиатини эмас, кўпроқ муаммосини экранга олиб чиқяпти.

– Айтинг-чи, кинонинг асл вазифаси нима? Нега биз “Алпомиш”ни замонавий тилда, замонавий кино технологияси ёрдамида экранлаштирмаймиз? Бунга арзирли сабаблар борми?

— Кинонинг вазифаси — образ орқали ғояни етказиш. Мисол учун, Голливуд Қирол Артур ҳақидаги афсонани неча маротаба қайта-қайта, турлича талқинда экранлаштирди. Бизда ҳам бу имконият бор. Алпомишни Зулфиқор Мусоқов бир услубда, Жаҳонгир Аҳмедов бошқа услубда, Музаффар Эркинов ўз талқинида суратга олишлари мумкин. Аслини сақлаш – адабиётшунослар зиммасида, талқинни бериш – кино санъатининг вазифаси. Фольклорга бевосита ва билвосита мурожаат қилиш мумкин. 

2024 йил давомида атиги 16 та бадиий фильм суратга олинди. Афсуски, уларнинг бирортаси ҳам фольклор асосида ишланмаган. Тарихий, ижтимоий-сиёсий, романтик мавзулардаги фильмлар бор. Аммо халқ руҳини тараннум этадиган асарлар йўқ. Ёшлар аслида шундай фильмларни кўришга муҳтож. Улар миллий қаҳрамонларга, асл қадриятли образларга чанқоқ. Фақат бу талабга яраша таклиф йўқ. 

Замонавий ёшлар технологиялар ва глобал оммавий маданият билан яшаётган бўлса-да, фольклор каби муҳим маданий меросни унутмасликлари керак. Фольклорни ёшлар онгига сингдиришни энг мақбул йўли эса уни янгича талқин қилиш, кенгайтириш ва жонлантиришдир. Ўзбекистоннинг кино саноатида бу йўналиш учун катта салоҳият мавжуд. 

Умуман олганда, Ўзбекистонда миллий руҳни сақлаган ва унинг кучини экранларга олиб чиқадиган кинолар яратиш учун барча зарур имкониятлар мавжуд. Фақат уни тўғри йўналтириш ва кино санъатининг янги талқинлари билан бирлаштириш муҳимдир. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XzBBDM1tX40" title="Bugungi kinolarimiz folьklordan uzoqlashib qoldimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, М.Икромова, А.Содиқов (видео), У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги киноларимиз фольклордан узоқлашиб қолдими? (+видео) 