“Бор меҳримиз сенга, болажон!”
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши Яшнобод туманидаги 103-имконияти чекланганлар мактаб-интернатида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида тиббий кўрик ташкиллаштирди.
Унда ёш авлод саломатлигини муҳофаза қилиш, пандемия шароитида юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиш, болаларнинг тўғри овқатланиши, уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
160 ўринга мўлжалланган ўқув масканида бугунги кунда 200 нафарга яқин ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб етарли мутахассис кадрлар билан таъминланган.
Тошкент педиатрия тиббиёт институтидан жалб этилган 11 нафар малакали шифокор(лор, офтaльмолог, терапевт, жарроҳ, окулист, стoматолог, невролог каби мутахассислар)дан иборат ишчи гуруҳ кун давомида мактаб ўқувчиларининг деярли барчасини тиббий кўрикдан ўтказди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА