Беданачилик - кичик бизнеснинг катта имкониятлари (+видео)
Хонадонида бор-йўғи уч юз минг сўм билан бошланган бедана бизнеси лавҳамиз қаҳрамони Мажиддин Мустафоқуловга бугун миллионлаб даромад келтирмоқда.
Ҳа, излаган имкон топар, дейди доно халқимиз. Бир пайтлар хорижга чиқиб сарсон бўлган Мажиддин ўз хонадонида ҳам даромад топиб, яхши яшаш мумкинлигини англаб етди. Беданачиликни йўлга қўйиб, шу соҳа ортидан ўз оиласи фаровонлигини таъминлаб, бозорларимизнинг тўкин-сочинлигига ҳисса қўшаётган ховослик Мажиддин Мустафоқуловнинг саъй-ҳаракатларига бугун маҳалла-кўй ҳавас билан қарамоқда. Ҳозирги кунда унинг томорқасида салкам уч минг бош бедана парваришланмоқда.
[gallery-20565]
- Очирилган полапонларнинг қарийб 98 фоизи яшаб кетади, жуда тез ривожланади, 35-40 кунда тухумга киради, касалликларга чидамли, озуқаси вақтида берилса бас, натижа сиз кутгандай бўлади”, - дейди лавҳамиз қаҳрамони.
Парҳезбоп гўшти ва тухумининг шифобахш хусусиятлари сабаб ушбу маҳсулотга аҳолида талаб доимо юқори. Айни пайтда унинг 800 га яқин беданаси тухумга кирган, улар ҳар куни ўртача 700-750 дона тухум беради. Хуллас, кунига 300-400 минг сўм даромад топаётган оила эндиликда бизнесни кенгайтириш борасида бош қотирмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KDdy0HRJxB4" title="Bedanachilik - kichik biznesning katta imkoniyatlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Шаҳриёр Ортиқбоев, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА