Барпо этилаётган спорт объектларининг тақдимоти ўтказилди
Спорт вазирлигида жорий йил давомида Инвестиция дастури доирасида барпо этилаётган спорт объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларининг тақдимоти ўтказилди.
Спорт вазири Адҳам Икромов иштирокида 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган спорт объектлари юзасидан зарур маълумотлар келтириб ўтилди.
Йиғилиш жараёнида қурилиш-монтаж ишларини белгиланган муддатларда ва юқори сифат даражасида амалга ошириш, шунингдек, барча жараёнларни доимий назорат остида олиб бориш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.
Т. Рўзиев, ЎзА