Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Китобхон оналар лойиҳаси” доирасида Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси муассислигидаги “Саодат” журналининг 100 йиллик юбилейи муносабати билан нашр этилган “Саодат – аёллар овози” номли тўплам тақдимоти ўтказилди.

Анжуманда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, “Саодат” журнали бош муҳаррири, устоз журналист Мунаввара Усмонова, маънавият тарғиботчиси, таниқли шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда аёл-қизларга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида батафсил сўз юритди.  

Маълумки, «Саодат» журнали Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий безакли нашри ҳисобланади.  Унинг илк сони 1925 йилнинг 1 декабрида «Янги йўл», 1936 йилда «Ёрқин турмуш», 1936 йилда «Ёрқин ҳаёт» номи билан чоп этилган. Ундаги материаллар тобора фаоллашаётган Ўзбекистон аёллари ҳаётининг кўзгусига айлана бошлаган.  

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 1941 йилда нашр тўхтаб қолган. 1950 йилда «Ўзбекистон хотин-қизлари» номи билан ўқувчиларга тақдим этилган.  

1966 йилдан опа-сингилларимизнинг интилишлари, қалб истакларига ҳамоҳанг тарзда ушбу нашр – «Саодат» деб номланган. 1999 йилнинг апрелида журналга илова «Гулчеҳралар» газетаси ўқувчилар қўлига тегди.  

Нашрга турли йилларда Тожихон Шодиева, Собира Холдорова, Хосият Тиллахонова, Саодат Шамсиева, Фотима Ниёзова, Иқбол Акбархўжаева,  Ойдин Собирова, Зулфия Исроилова, Ҳалима Худойбердиева, Ойдин Ҳожиева ва бошқа устоз журналист аёллар муҳаррирлик қилган.

“Саодат” журнали бизнинг момоларимиз, бувиларимиз, оналаримиз, опа-сингиллару қизларимиз қалбига, шунингдек, миллионлаб оилаларимизга кириб бора олган, кўнгилларимизга маърифат, адабиёт ва тарбия улашган ойнома сифатида халқимизга хизмат қилиб келмоқда.

Журнал ўз саҳифаларида Ўзбекистон аёлларининг қувончларини, ташвишларини, катта ижтимоий муаммоларини ёритиб, ҳатто хотин-қизларимизнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида ижтимоий таъсир ўтказа олди.

Нашрга узоқ йиллардан буён муассислик қилиб келаётган хотин-қизлар қўмитаси тизими журнални барча даврларда қўллаб-қувватлашга, ҳақиқат, адолатни маёқ қилиб, ўз саҳифаларида оила, аёл ва бошқа долзарб масалаларга оид мавзулар ёритилишида камарбаста бўлиб келмоқда.

Кейинги ўн йилга яқин даврда Президентимиз бошчилигидаги оила ва аёллар борасидаги ислоҳотларнинг асл мезони бўлган – маърифатли жамиятни маърифатли оналар билан қуриш ғояси “Саодат” журналининг ҳам устувор ғоя ва стратегиясига айланди.

Журнални моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, бадиий ва ижтимоий таъсир жиҳатидан етук бўлиши, юртимиздаги оилаларга кириб бориши учун амалий чоралар кўрилмоқда. Босма нашрларнинг яшаб қолиши осон бўлмаган бугунги  глобализация даврида ҳам “Саодат” журналининг фаолияти бардавом бўлиши учун ҳукуматимиз ҳам кўпгина эзгу чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Журналда узоқ йиллар муҳаррирлик қилиб, ижодий мактаб ярата олган улуғ шоирамиз Зулфияхоним ва шеъриятимиз гавҳари Ҳалима Худойбердиева номларида ижод мактаблари қад ростлагани, уларнинг бадиий сиймолари – ҳайкаллари юртимизнинг диққатга сазовор майдонларида қўр тўкиб тургани ҳам ушбу улуғ эъзозу эҳтиромнинг намуналаридандир.

“Саодат” нашрининг ўтмиши ҳақиқатан ҳам шон-шарафли, миллионлаб нусхаларда чоп этилиб, миллионлаб қалбларни забт эта олган бўлса, бугунги дориломон кунларимизда ҳам ўз саҳифаларида Президентимизнинг хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатиш борасидаги кенг кўламли эзгу  сиёсатини, айниқса, Ўзбекистон аёлларининг дунё аёллари ҳаракатидаги ўрнини, таълим олишда яратилаётган улкан имкониятларни, олималаримизнинг кашфиётларини, ижодкор, спортчи, санъаткор, тадбиркор, пиллакор, фермер, ахборот технологиялар соҳаси ва бошқа жабҳалар вакилаларининг ютуқларини атрофлича ва таҳлилий ёритиб келмоқда.

[gallery-26794]

“Саодат” журнали устоз-шогирд деган қадимий анъананинг улуғ мактаби сифатида ҳам ёш авлодларимизга ибрат бўла олади. Журнал бағрида қанча-қанча улуғ устозларимиз минглаб  шогирдларини ҳаёт майдонларига, ижод ва юрт тараққиёти учун курашларга сафарбар қилган.  

100 ёшли “Саодат” журналимиз келгусида дизайн ва мазмун жиҳатдан янгиланаётган замон ва Янги Ўзбекистон мезонларига, тобора дунё билан бўйлашаётган авлодларимиз талабларига мослашиб, дунё нашрларининг креатив стандартларини миллий андозалар билан уйғунлаштириш, бадиий жиҳатдан  янги босқичга кўтариш даври келди.

“Саодат –  аёллар овози” номли тўплам ташқи кўриниши, дизайни, полиграфик талабларга жавоб бериши, мазмуни жиҳатдан  юксак мезонлар асосида яратилгани, ўзида бир асрлик тарихга эга нашрнинг йиллар қатига яширилган фаолиятини мужассам этгани, кўплаб ижодкорлар, раҳбар аёллар, фаол хотин-қизлар, халқаро миқёсдаги эксперт ва журналистларнинг фикр-мулоҳазаларини жамлагани билан диққатга сазовор.  

Адабий тадбирда “Саодат” журналининг тарихи, унинг келгусидаги ижодий режалари хусусида батафсил сўз юритилди. Гўзал шеърлар, мусиқалар янгради.

Назокат Усмонова,  

Алимурод Мамадаминов (суратлар),  

ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёлларнинг овозига айланган журнал