Асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи бошланди
Навоий вилоятида умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг вилоят босқичи бошланди.
2026-2027 ўқув йилида ўтказилаётган олимпиаданинг вилоят босқичида 9-11 синф ўқувчилари ўртасида жами 1 561 нафар иқтидорли ўқувчи билим ва салоҳиятини синовдан ўтказади.



Жумладан, 1-гуруҳ фанлари бўйича 610 нафар, 2-гуруҳ фанлари бўйича эса 951 нафар ўқувчи иштирок этиши режалаштирилган.
Жараёнлар 5 декабрга қадар белгиланган фанлар кесимида давом этади.
А.Бўриев, ЎзА мухбири