Асила Мирзаёрова Осиё Паралимпия қўмитаси Спортчилар қўмитаси аъзоси этиб сайланди
Осиё Паралимпия қўмитаси 2026–2030 йилларга мўлжалланган Спортчилар қўмитасининг янги аъзоларини эълон қилди.
Қувонарлиси, уларнинг орасида Ўзбекистон терма жамоаси вакили, пара енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова ҳам ўрин олди. Мазкур қўмита параспортчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фикр ва таклифларини халқаро миқёсда илгари суриш, шунингдек, Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантиришга кўмаклашади.
Асила Мирзаёрова учун ушбу сайлов халқаро спорт майдонида Ўзбекистон вакиллигини кенгайтириш, параспортчилар манфаатларини ифода этиш йўлида муҳим аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, Асила Мирзаёрова Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган Параосиё ўйинларида биттадан олтин, кумуш ва бронза жами - 3 та медалга эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА