Асаларичилик тармоғи ривожлантирилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2023 йилда 200 минг гектар майдонда пахта ҳосилдорлигни ошириш учун ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникаси қўлланилади.
Қарорга кўра, Асаларичилик саноат маркази ташкил этилади ва кооперация асосида аҳоли хонадонларини асаларичиликка ихтисослаштириш, асалари оилаларини етиштириш, Асаларичилик саноат марказида асал сотиш дўконлари, асал маҳсулотини қайта ишлаш, қадоқлаш, асаларичилик асбоб-анжомлари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш, маҳаллий шароитда она асалариларини етиштириш, “устоз – шогирд” анъанаси асосида ёшларни асаларичилик фаолиятига жалб этиш, асалариларни турли касалликларга чалинишини олдини олиш бўйича ветеринария хизматлари ташкил этилади.
Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Асаларичилик саноат маркази ташкил этиладиган ҳудудларни аниқлаб, ушбу ҳудудлар таркибига киритилган ер участкаларини асаларичилик субъектларига белгиланган тартибда ажратиб беради.
ЎзА