ФОТОРЕПОРТАЖ
“Нукус деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Янги йил байрами олдидан шаҳар аҳолисини сифатли, арзон ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида «Арзонлаштирилган савдо ярмаркаси»ни ташкил этди.
[gallery-21095]
Ярмаркада 34 турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилган.
Захира базасини доимий таъминлаш учун ярмарка фаолиятига республика ҳудудидаги 44 та ишлаб чиқариш корхонаси ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Улар етказиб бераётган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги ва яна бир қатор тегишли органлар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА