Арманистонда парламент сайлови натижаcи эълон қилинди
Бир ҳафта олдин Арманистонда бўлиб ўтган парламент сайлови натижаcи расман эълон қилинди. Якуний сессия олдидан Еревандаги Марказий cайлов комиссияси (МСК) яқинида хавфсизлик чораси кучайтирилди.
Эрталабдан мухолиф кучлар ўз тарафдорларини МСК ёнида тўпланишга чақириб, овоз бериш натижасига норозилик билдириш, сайловни ҳақиқий эмас, деб эълон қилиш талабини илгари сурди. Дастлабки маълумотга кўра, баъзи мухолиф партиялар вакиллари белгиланган чегарага ета олмаган.
Хуллас, Бош вазир Никол Пашиняннинг 49,7 фоиз овоз тўплаган “Фуқаровий шартнома” партияси ғалаба қозонди ва мустақил равишда ҳукумат тузадиган бўлди.

“Кучли Арманистон” (23,2 фоиз) ва Арманистон (9,9 фоизи) гуруҳлари ҳам парламентга кирди. “Гуллаб-яшнаётган Арманистон” партияси 3,983 фоиз овоз олиб, зарур 4 фоизлик тўсиқдан ўта олмади.
С.Раҳимов, ЎзА