Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ, Россия ва Украина музокараси кечиктирилди

АҚШ, Россия ва Украина ўртасида навбатдаги уч томонлама музокара бир неча кунга қолдирилди. Бу ҳақд DW нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, мулоқот келаси ҳафта ўтказилиши мумкин. Учрашув жойи ҳозирча белгиланмаган бўлса-да, эҳтимолий манзил сифатида Туркия ва Швейцария кўриб чиқиляпти.

Ушбу маълумотни тасдиқлаган Владимир Зеленский дастлаб  учрашув 10-11 март кунлари Туркияда ўтказилиши режалаштирилганини айтганди. Кейин АҚШ ташаббуси билан муддат ўзгартирилди. Якуний қарор Яқин Шарқдаги вазият билан боғлиқлиги тахмин қилиняпти.

Украина Президенти Киев делегацияси мулоқотга тайёрлигини таъкидларкан, Европа давлатлари ҳам тинчлик музокараси жараёнида фаол иштирок этиши муҳимлигини қўшимча қилган.

Д.Ҳакимов, ЎзА