АҚШ – Эрон музокараси: 45 кунлик сулҳ ёки...
Яқин Шарқдаги кескинликни юмшатиш умиди ифодаланган АҚШ ва Эрон ўртасидаги нозик музокара давом этмоқда. 45 кунлик сулҳни назарда тутадиган мазкур келишув минтақани уруш ёқасидан қайтариш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
АҚШ, Эрон ва қатор минтақавий воситачилар 45 кунлик сулҳ бўйича музокарани давом эттирмоқда, деб хабар берган “Axios”. Гарчи, дарҳол келишувга эришиш эҳтимоли паст бўлса-да, ушбу мулоқот уруш кескинлашувининг олдини олиш учун муҳим имконият сифатида кўриляпти.
Ҳозир муваффақиятга эришилмаса ҳам, режа иккинчи босқичда амалга ошиши мумкин: аввал Эрон ҳудудидаги фуқаролик инфратузилмасига зарбалар, кейин Форс кўрфази давлатларидаги энергетика ва сув таъминоти манзилларига эҳтимолий жавоб ҳужуми.
Президент Дональд Трамп Эрон учун белгилаган 10 кунлик муддат узайтирилди ва сешанба кечгача чўзилди. Етакчи “чуқур мулоқот” олиб борилаётгани, келишиш имконияти мавжудлигини таъкидлади. Акс ҳолда Эрон инфратузилмасига зарба берилиши эҳтимоли ҳам истисно қилинмаган.
Ҳозир музокара Покистон, Миср ва Туркия воситачилигида, шунингдек АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчий иштирокида давом этяпти. Дастлаб 45 кунлик сулҳ, кейинги босқичда эса урушни расман тугатиш масаласи муҳокама қилинади. Зарурат туғилганда сулҳ муддати узайтирилади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА