Анадолу: Хитой АҚШ билан ҳамкорликка тайёр
Хитой АҚШда ўтказилган оралиқ парламент сайловидан сўнг Вашингтон маъмурияти билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Мазкур сайлов натижасида Республикачилар партияси АҚШ Конгрессининг иккала палатасида ҳам Дональд Трамп президентлиги давридаги кўпчилик ўринни бой берди.
ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин Пекиндаги матбуот анжуманида сайлов АҚШнинг ички иши экани, шу билан бирга Хитой томони икки мамлакат етакчиларининг илгари эришган келишувлари асосида алоқаларни мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидлади. Мулозимнинг сўзларига кўра, Пекин келишмовчиликни тинч йўл билан бошқариш, манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда муносабатни ўзаро ҳурмат ва тенглик тамойили асосида самарали, барқарор ривожлантиришни мақсад қилган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА