"Аичи-Нагоя-2026": Аёллар футболи ва гандбол мусобақаларидаги рақибларимиз маълум
"Аичи-Нагоя-2026" ёзги Осиё ўйинларининг бошланишига 57 кун қолган фурсатда ташкилий қўмита ва жамоавий спорт турлари бўйича тегишли спорт ташкилотларининг махсус вакиллари иштирокида мусобақаларга қуръа ташлаш маросимлари ўтказилмоқда.
Ташланган қуръа натижаларига кўра, футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Гонконг, Филиппин ва Хитой терма жамоалари билан “Г” гуруҳидан жой олди.
Шунингдек, гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг ҳам қитъа ўйинларидаги рақиблари маълум бўлди.

20-Осиё ўйинларининг айлана тизимда кечадиган гандбол мусобақаларида гандболчи қизларимиз Япония, Корея Республикаси, Қозоғистон, Хитой, Гонгконг ва Вьетнам жамоалари билан куч синашиши аниқ бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА