Аҳоли сони ўсяпти. Гендер тенглик–чи?
Сўнгги рақам. 2026 йил бошида Фарғона вилоятида аҳоли сони 4 миллион 223 минг нафарга етди. Бу 2025 йилнинг шу кунига нисбатан 1,9 фоизга кўп. Яъни, ўтган 2025 йилда вилоятда 98,3 минг нафар чақалоқ дунёга келган. Аммо уларнинг 50,7 минг нафари ўғил болалар. Аниқроқ айтсак ўғил болалар туғилиши қизларга нисбатан 3,1 минг нафарга кўпдир. Шундай қилиб, туғилишда табиий равишда гендер тенглиги бузилди.
Яна бир рақамга эътибор қилинг. Вилоятда ўтган йили 18,7 минг киши вафот этган бўлиб, унинг атиги 8,5 мингги аёллар. Яъни, бир йилда аёлларга нисбатан 2,2 нафар эркак кўпроқ вафот этган.
Шундай қилиб, вилоятдаги ўғил болалар кўпроқ туғилгани билан, айни чоқда эркаклар ўлими ҳам аёлларга нисбатан 10,1 фоизга ортиқ экан.
Эркакларни асранг, дейилса тўғри бўлармикан?
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА