Аграр таълим ва илмий-тадқиқот йўналишида халқаро ҳамкорлик қамрови кенгаймоқда
Ўзбекистоннинг аграр таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларидаги халқаро ҳамкорлик қамрови кенгаймоқда. Бу эса замонавий таълим дастурларини жорий этиш, илмий тажриба ва билимлар алмашинувини кенгайтириш имконини оширади.
Нидерландияга амалий ташриф доирасида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори Нурали Абдуллаев Wageningen University & Research вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда соҳа мутахассислари малакасини ошириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш каби кўплаб йўналишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди, дейилади Агросаноатни ривожлантириш агентлиги маълумотида.
Маълумот учун айтиш лозимки, Wageningen University & Research (WUR) аграр таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида дунёнинг етакчи университет ва тадқиқот марказларидан бири ҳисобланади. Университет қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимлари бўйича илғор илмий ишланмалари билан танилган.
А.РУСТАМОВ,
ЎзА