Aбдуллаев Ботир Бахтиёр ўғлининг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш назарияси ва амалиёти” мавзусида
Aбдуллаев Ботир Бахтиёр ўғлининг 13.00.06 - Рақамли таълим назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича “Интеллектуал тизимлар воситасида талабаларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш назарияси ва амалиёти” мавзусидаги педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Жиззах политехника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.20.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 18 июнь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 130100, Жиззах шаҳри, И.Каримов кўчаси, 4-уй.
Тел.: (+99872) 226-46-05, факс: (+99872)226-45-47.
e-mail: dgpi_info@edu.uz