Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Кечаси 3-5, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-10 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, айрим жойларда кучайиши, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 8-10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.
8-9 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 8-10 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, вақти-вақти билан кучаяди.
9-10 декабрда шимолда ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача, баъзи жойларида секундига 20-22 метргача кучайиши мумкин.
10 декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин кечаси 2-5 даража совуққача, кундузи 3-6 даража илиққача, шимолда кечаси 7-10 даража совуққача, кундузи 0-3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.
7-9 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА