Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 март – Халқаро аёл судьялар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимиз суд органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, соҳага оид ислоҳотларни чуқурлаштириш, одил судловни адолат, холислик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга ошириш орқали Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшаётгани, юксак профессионал маҳоратини намоён этиб, хизмат бурчини ўз касбига садоқат билан бажариб келаётгани, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:  

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Астанова Умсун - Ўзбекистон суд органлари фахрийси

 

«Дўстлик» ордени билан

Балкибаева Жанагул Исмайловна - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси

 

«Мардлик» ордени билан

Рабиева Мухаббат Миржалиловна - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси

 

«Жасорат» медали билан

Ешназарова Гулистан Алланазаровна - Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси

Шамсутдинова Эльза Рифовна - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси

 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Асранова Гулнорахон Абдурасуловна - Андижон вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси

Болтаходжаева Ирода Абдукаримовна - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси

 

«Шуҳрат» медали билан

Аймаганбетова Жанат Бисенбаевна - Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси

Дусматова Маҳсуда Мусурмоновна - Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси

Юлчиева Сохибахон Қодиржоновна - Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро судининг раиси

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев