“Зўр-ТВ”даги ҳолат бўйича изоҳ берилди
“Зўр-ТВ” телеканали масъул муҳаррири Маъруфхўжа Хўжақулов бугун соат 12:09да телеканал жойлашган ҳудудда 2 нафар номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётганлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
Унинг таъкидлашича, айни пайтда телеканал ҳудудида хавфли бўлган портловчи моддалар аниқланмаган, хавотирга асос йўқ. Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ воқеа юзасидан расмий муносабат билдирди.
Ҳозирда “Зўр-ТВ” телеканали ўз иш фаолиятини доимгидек олиб бормоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
ЎзА