Зокиров Муҳаммад Собировичнинг физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ғовак муҳитларда биржинсли суюқликларнинг аномал сизиши математик моделларини сонли тадқиқ қилиш” мавзусида
Зокиров Муҳаммад Собировичнинг 05.01.07 - “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи” ихтисослиги бўйича “Ғовак муҳитларда биржинсли суюқликларнинг аномал сизиши математик моделларини сонли тадқиқ қилиш” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSс.03/2025.27.12.FM.01.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 3 июнь соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 1001174, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4-уй.
Тел.: (+99878) 227-12-24
e-mail: nauka@nuu.uz