Ҳақиқий можаро юзага келган тақдирда Ғарб давлатлари Украина армияси тажрибасини инобатга олмаса, тезда мағлуб бўлишга маҳкум, деди Украина Қуролли кучлари собиқ бош қўмондони, айни пайт мамлакатнинг Буюк Британиядаги элчиси Валерий Залужний “Defence One” портали эълон қилган мақолада.
“Бир неча ўн йилликлар давомида Ғарб қўшинлари уйқуда бўлди. Агар улар жанговар ҳаракат учун оптималлаштирилган автоном қуроллардан оммавий равишда фойдаланадиган душманга дуч келса, Иккинчи жаҳон урушидаги немис блицкриги қурбонларини эслатишлари мумкин”, - деган у.
Залужний таъкидлашича, ғарблик иттифоқчилар “бебаҳо совға” олди - Украина Қуролли кучлари тажрибаси. Бу тажриба қуролли тўқнашув юз берганда омон қолишга ёрдам беради. Мисол сифатида дипломат арзон дрондан зарба бериш, разведка ва транспорт дронидан фойдаланиш, шунингдек денгиз дрони ва онлайн жанговар бошқарув тизими кенг қўлланишини келтириб ўтган.
Залужний 2022 йил июлда Бош қўмондон лавозимини эгаллаб, 2023 йил кузда Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланган.