Юнон-рум курашчилари Термизда жам бўлди
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида юнон-рум кураши бўйича U15 ёш тоифасида Ўзбекистон кубоги ташкил этилмоқда. Мусобақанинг илк кунида 5 та вазнда ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.
Мусобақанинг 38 килограммгача вазн тоифасида Абубакр Қурбонов (Бухоро) сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Муҳаммадлазиз Каримов (Тошкент вилояти) устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Бобуржон Йўлдошев (ТОПСТТМ) ва Афзал Турдалиев (ТОПСТТМ) бронза медалга сазовор бўлди.
Вазни -44 кг. бўлган Бобур Сайфуллаев (Бухоро), Шерзод Шерназаров (Бухоро), Азизбек Абдулҳамидов (ТОПСТТМ) ва Валижон Суюнов (Навоий) каби полвонлар шоҳсупага кўтарилагн бўлса, -52 кг.да Абдулазиз Хатамов (Тошкент вилояти), Абдурауф Абдумажидов (Фарғона), Мирон Бахшиллоев (Навоий) ва Амир Ўктамов (Навоий) совринли ўринларни банд этди.
Шунингдек, ўз вазнида Беҳруз Абдупаттаев (Наманган) ва Амир Азаматов (СОПСТТМ) шоҳсупанинг энг юқори ўрнидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА