Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ушбу ташкилот ташкил этилганининг 80 йиллигига тўғри келди.
Сессия доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатлари бирлигини ифодаловчи дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу ташаббус ЮНЕСКО нинг 2025 йилдаги Бош конференцияси иштирокчиларини бирлаштирди. Шунингдек, ташаббус барқарор ҳамда яшил келажак учун жамоавий ҳаракатларни қувватлаб, экологик хабардорликни оширишга қаратилди.
Бу глобал ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида Оролбўйи халқаро инновация маркази “ЮНЕСКОнинг 80 йиллигига 80 минг дарахт” акциясини ўтказди.

Тадбир доирасида марказ ва унга туташ ҳудудларда Оролбўйи шароитига мослаштирилган юзлаб дарахт кўчатлари экилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири