Сирдарё вилояти Боёвут тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун 22-сонли умумтаълим мактабида пресс-тур ташкил этилди.

Унда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш, уларни маданий, маърифий ва спорт тадбирларига фаол жалб қилиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Тадбир доирасида жамоатчилик вакиллари мактабдаги фаолиятлар, хусусан, ўқувчиларнинг таътил даврини самарали ўтказишга қаратилган тўгараклар, машғулотлар ва тадбирлар билан яқиндан танишишди.

Пресс-тур иштирокчилари ўқувчиларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, хорижий тилларга қизиқишини ривожлантириш, спорт мусобақалари, шунингдек, мусиқа ва рассомчилик каби иқтидор тўгаракларидаги машғулотларни бевосита кузатиш имкониятига эга бўлди.

– Ёзги таътил болалар иқтидорини ривожлантириш учун энг муносиб фурсат. Шу боис, мактабимизда ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш, турли тўгарак ва амалий машғулотларга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараён нафақат болаларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқармоқда, балки таътил пайтида уларнинг фойдали ва мазмунли банд бўлишини ҳам таъминлаяпти, – дейди мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Каримжон Исмоилов.

–  Бу тўгаракда биз компьютернинг асосий тушунчалари, дастурлар билан ишлаш, электрон жадвал ва слайдлар тайёрлаш каби кўникмаларни ўрганяпмиз, – дейди компьютер тўгарагида мунтазам қатнашиб келаётган 8-синф ўқувчиси  Дилфуза Муродқулова. –Устозларимиз ҳар бир машғулотни қизиқарли ва тушунарли тарзда ўтказишга ҳаракат қилишади. Бу ердаги дарслар орқали келгусида IT соҳасида таҳсил олиш ва фаолият юритиш орзусини аниқ белгилаб олдим.

– Инглиз тилини ўрганиш менга жуда ёқади. Дарслар машғулот шаклида ўтилади – янги сўзларни ўйинлар орқали ёдлаймиз, инглизча мулоқот қилишни ўрганяпмиз. Энди хорижий фильмлар ва қўшиқларни анча яхши тушуняпман. Келажакда таржимон бўлишни истайман, –дейди инглиз тили тўгарагида қатнашиб келаётган 7-синф ўқувчиси Райҳона Нуруллаева.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёз ўтмоқда соз