Бугунги кунда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг экологик билим ва маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси”да таълим муассасаларидаги фарзандларимиздан тортиб 90 фоиз давлат органлари, корхона ва муассасалари ходимларининг, аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга оид қатор вазифалар белгилаб берилди. Жамиятда юксак экологик маданиятни шакллантириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозимлиги концепцияда ўз аксини топди.

Ўзбекистон Экологик партияси мазкур концепция доирасидаги вазифалар ижросидан келиб чиққан ҳолда қатор ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, партия ташаббуси билан ёшлар ўртасида экологик билим ва саводхонликни ошириш, жамоавий ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида "Эко Интеллект" заковат турнири ташкил этилди.  

Тадбирда юртимиздаги нуфузли олий таълим муассасалари ва ёшлар ташкилотларидан тузилган жамоалар иштирок этди. Жумладан, Тошкент кимё-технология институтининг "Ёш кимёгарлар", Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиалининг "Luky team", Тошкент давлат аграр университетининг "Agrar junior", шунингдек, Республика ёш олимлар Кенгашининг "Миллат олималари" жамоалари турнирда ўз билим ва салоҳиятини намоён этдилар.

Беллашув давомида иштирокчилар экологик соҳадаги долзарб масалалар бўйича саволларга жавоб бериб, муаммоларга ечим таклиф этиш, жамоавий фикрлаш ва тезкор қарор қабул қилиш бўйича ўз маҳоратини кўрсатди.  

Тадбир якунида иштирокчилар партиянинг Марказий Кенгаши биноси, шунингдек, партия томонидан амалга оширилаётган экологик лойиҳалар билан яқиндан танишди. Бундай тадбирлар янги ўқув йили давомида ҳам янада кенг қамровда, республика миқёсида ташкил этилишига келишиб олинди.

М.Комилова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларнинг экологик билимлари синовдан ўтказилди