Ёшларни замонавий касбга эга бўлишини таъминлайдиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказмоқда.
— Бугунги куннинг муваффақият формуласи, эртанги тараққиётнинг мустаҳкам замини учта энг муҳим устунга таянади. Бу – билим, касб ва технология! Менинг ниятим – ҳар бир йигит-қиз ана шундай имкониятга эга бўлиб, ҳаётда муносиб ўрнини топсин, – деди Президентимиз.
Шунинг учун ҳар йили 500 минг ўғил-қизни замонавий касбга эга бўлишини таъминлайдиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади.
Ҳудудларимизда “Ўқув маркази қуриб, ёшларга касб ва тил ўргатаман” деган ўғил-қизлар кўпайиб бормоқда. Эндиликда бу мақсадлар учун ер ва давлат объектлари имтиёзли нархда аукционга чиқарилади. Ёшлар тўловни беш йилда фоизсиз бўлиб тўлайди. Инфратузилмага зарурат бўлса, давлат қилиб беради.
Ўқув марказини қуриш ва жиҳозлаш учун кредит ставкасининг 7 фоизи компенсация қилинади.
Ёшлар ўқув марказларига хорижий илғор ўқув дастурлари ва ўқитувчиларни олиб келса, давлат ушбу харажатнинг ярмини қоплашга ҳам тайёр.
ЎзА