Ёшларга Европада ойига 3-5 минг евро маош тўланадиган иш ўринлари таклиф қилинмоқда
Президентимиз Қарши шаҳридаги Илғор касбий маҳорат техникуми тажрибасига тўхталди. Унинг 32 нафар устаси яқинда Германияда малака ошириб қайтди ва ҳозир вилоятдаги 57 та техникум усталарига ўз билимларини етказмоқда.
Ҳар йили 10-11-синфларнинг 2,5 минг нафар ўқувчиси мазкур техникумда ҳунар ўрганиб, аттестат билан бирга касбий сертификат ҳам олади. Германиялик ўқитувчилар эса йилига 1,5 минг ёшга немис тили ва касб ўргатмоқда.
Давлатимиз раҳбари лойиҳанинг биринчи битирувчилари билан суҳбатлашганини айтди. Уларга Европада ойига 3-5 минг евро маош тўланадиган иш ўринлари таклиф қилинмоқда.
Энди туманлардаги мактаб ўқувчиларини Илғор касбий маҳорат техникуми ва янгича методика асосида ишлаётган 57 та техникумга жалб қилишнинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқишга топшириқ берилди.
ЎзА