Ёшлар стол теннисида куч синашди
Маълумки, 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан жорий йилнинг июнь ойи – Ёшлар ойлиги этиб белгиланди. Шунга кўра, июнь ойи давомида мамлакатимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида “маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика” даражасида ёшлар фестиваллари, форум, танлов ва мусобақалар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси спорт мажмуасида стол тенниси мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичига етиб келгунча пойтахтимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинидан жами 12 мингдан ортиқ ёш “маҳалла-сектор-туман” даражасида куч синашди ва 100 нафардан зиёд ёшлар шаҳар босқичига етиб келди.
Мусобақа якунлари бўйича 12 нафар йигит-қиз стол тенниси мусобақасининг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.


Гулноза Бобоева, ЎзА