Тошкент ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан Оҳангарон туманида Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан ҳарбийлар иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” марафони ўтказилди.

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ҳудуд марказида эрта тонгдан ҳарбий оркестр куйлари жўрлигида давлатимиз байроғини баланд кўтариб, юриш марафонида иштирок этди. Марафон Оҳангарон шаҳридаги мактабда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги ёшлар фестивалига уланиб кетди. 

Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари бошқармаси, Тошкент вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси, бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, 500 нафарга яқин ёшлар, мактабларда фаолият юритаётган “Ватан таянчи” отряди аъзолари ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари қатнашди.  

– Жойларда бу каби ўтаётган тадбирлар аҳоли, айниқса, ёшларимизда катта таассурот қолдирмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши бўлим бошлиғи Эркин Шаропов. – Барчанинг юзида ўзгача кайфият. Биз бу жараёнга кўпроқ ёшларимиз фаол иштирок этишини истардик. Ҳарбийларимиз ёшлар билан мулоқотда ўз фаолиятига оид қизиқарли воқеалардан айтиб бермоқда. Ишонаманки, бу орқали ўғил-қизларимизнинг ҳарбий соҳага қизиқиши ортади, байрам кайфияти давом этади. 

Тадбирда сўз олган фахрийлар ҳарбий соҳанинг машаққатли ва шарафли йўли ҳақида нутқ сўзлади. Асосий эътибор глобаллашув жараёнлари ҳамда жамият, айниқса, ёш авлоднинг қалби ва онги учун кураш кучайиб бораётган ҳозирги ўта мураккаб шароитда ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги тарбиянинг ўрни ва аҳамиятига қаратилди. Келгусида ҳарбий хизматчи бўлиш истагидаги ёшлар учун давлатимизда фаолият юритаётган ҳарбий таълим муассасалари ҳақида маълумотлар берилди. 

Тадбирда ҳарбий оркестр жамоасининг Ватан мадҳини тараннум этган куй ва қўшиқлари, фахрий қоровул взводининг саф элементлари билан кўргазмали чиқишлари тадбирга ҳақиқий ватанпарварлик кайфиятини улашди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар саломатлик марафонида фаоллик кўрсатмоқда