Ёшлар парламент фаолияти билан танишди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Одил судлов академияси талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда ёшларга Қонунчилик палатаси фаолияти, қонун ижодкорлиги жараёни ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, мулоқот давомида парламент қўмиталари ва фракцияларининг вазифалари, муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни шакллантириш, тизимдаги муаммоларни ўрганиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ечимларини ишлаб чиқиш жараёнлари тушунтириб ўтилди.
Ёшлар мулоқотда ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ҳуқуқшунос мутахассисларни халқаро стандартлар ва замонавий талаблар асосида тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.
Қайд этилганидек, ҳуқуқ соҳасида таҳсил олаётган ёшларнинг парламент фаолияти билан бевосита танишиши, депутатлар ва соҳа мутахассислари билан очиқ мулоқот қилиши уларнинг касбий дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, ёшлар Парламент кутубхонаси ва музейи билан ҳам танишди.
М.Комилова,
ЎзА