Ёшлар муаммолари доимо эътиборда
Ёшлар ишлари агетлиги Бухоро вилояти бошқармаси ташаббуси билан жорий йилда амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
–Бугунги кунда вилоят аҳолисининг 1 миллион 35 минг 535 нафари ёки 53 фоизини ёшлар ташкил этмоқда, – дейди Ёшлар ишлари агетлиги Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Ихтиёр Зиёдуллаев. – Ёшлар билан ишлашда ишларимизни янада тизимли йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб олганмиз. Жорий йил бошидан вилоятда ҳафтанинг сешанба куни ёшлар бандлиги, жума куни ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш куни этиб белгиланди. 544 та маҳалла фуқаролар йиғинида хатлов ўтказилиб, 344 минг 506 нафар ёшлар ўрганиб чиқилди.
Хатлов натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб 13 та туман (шаҳар) бўйича алоҳида Ёшлар дастури тасдиқланиб ижрога қаратилди.
Ёшлар дастурлари жами 1 минг 17 та банддан иборат бўлиб, дастурлар ижроси учун республика бюджетидан 168,5 миллиард сўм, маҳаллий бюджетдан 35,1 миллиард сўм, бошқа манбалар ҳисобидан 208,1 миллиард сўм (жами 411,6 миллиард сўм) маблағ ажратилиши ҳамда 805 минг 62 нафар (78 фоиз) ёшлар қамраб олиниши белгиланди.
Январь-сентябрь ойларида жами 57 минг 722 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди. Жумладан 21 минг 858 нафари ишга жойлаштирилди. 2 минг 375 нафарига субсидия ажратилди. 1 минг 176 нафарига меҳнат миграцияси орқали иш билан таъминланди. 12 минг 64 нафарига 312 миллиард 803 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. 20 минг 585 нафарига 5 минг 801 гектар ер майдонлари ажратилди. 8 минг 947 нафар ёшлар касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитилиб, сертификат берилди. 15 минг 145 нафари “1+1” дастури доирасида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди.
Вилоятда йил бошидаги хатлов ва ўрганишлар натижасида “Ёшлар дафтари”га 23 минг 249 нафар ёшлар киритилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатида 22 минг 61 нафар ёшлар дафтардан чиқарилди. Ҳозирда вилоят бўйича 1 минг 188 нафар ёшлар дафтарда қолмоқда.
Ҳар куни ёшлар дафтарига кириш учун ўртача 30 нафардан 50 нафатгача воҳа ёшлари ариза топширишади. Бугунги кунга қадар “Ёшлар дафтари”га кириш учун 3 минг 916 та онлайн мурожаатлар келиб тушган. Шундан 2 минг 178 нафар ёшнинг аризаси дафтарга кириш учун тасдиқланган. 1 минг 569 таси рад этилган.
[gallery-4529]
Ёшларни муамоларни бартараф этиш молиявий кўмак бериш мақсадида Ёшлар жамғармаси ташкил этилган. Бугунги кунга қадар вилоят жамғармаларида 38,1 миллиард сўм миқдорда маблағлар шакллантирилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги 3 минг 800 нафар ёшларга 13,5 миллиард сўм миқдорда кўмак кўрсатилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 5 та ташаббус доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Шунингдек, маҳаллаларда 270 та “Стреетwоркоут”, 41 та “Стреетбалл”, 2 та рақамли технологиялар маркази, 5 та кутубхона ва буккафе ҳамда 19 та бошқа турдаги объэктлар барпо этилди.
Ёшлар маркази биносида ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган рассомчилик, тикувчилик, аёллар сартароши, рус тили, инглиз тили, математика, шахмат, замонавий рақс тўгараклари фаолият юртиб келмоқда. “Ёшлар” “Аёллар”, “Темир” дафтарларга киритилган оилалар фарзандлари учун ногиронлиги бўлган чин етиб болалар учун тўгараклар бепул амалга оширилади.
Йил якунига қадар Ёшлар маркази биносида психологик, инклюзив таълим, ИТ ва робототехника марказлари, стреет wоркоут кутубхона, ёшлар мурожаатлари билан ишлайдиган юридик клиника фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган 107 нафар ёшларнинг имтиҳон топшириш харажатлари учун 202,3 миллион сўм тўлаб берилди.
Матбуот анжуманида иштирокчилар замонавий кўриниш ва техникага эга Ёшлар медиа маркази фаолияти билан танишди.
Зариф Комилов,
Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА