Ёшлар етакчилари учун ўқув-семинар
Хоразм вилоятидаги ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилот етакчилари билан бошланғич ташкилотнинг асосий мақсади ва вазифалари, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамияти ҳамда уларнинг касб малакасини яхшилаш, фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди.
Унда “Ёшларимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари” мавзуида маърузалар тингланди.
Шунингдек, йил давомида вилоятда амалий саёҳатлар, турли концерт дастурлари, ўқув -семинарлар, спорт мусобақаларини ташкил этиш, мазкур жараёнларни белгиланган дастур бўйича олиб бориш бўйича тавсиялар берилди.
– Жорий йилда ҳам вилоятимизда ёшлар етакчилари ва тегишли масъуллар иштирокида “Ёшлар мурожаатлари билан ишлаш”, “Беш ташаббус лойиҳалари”, “Ёшлар дафтари тизимининг мақсади”, “Оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш”, “Бандлик дастури билан ишлаш”, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа”, “Uz Chess” ҳамда “Қизлар академияси” каби кўплаб лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Мулоқотларимиз доирасида ёшлар етакчиларининг тажрибасини ошириш, улар билан ҳамкорликда ёшларнинг ташаббус ва таклифларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилганмиз, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи Тимур Жуманиёзов.
[gallery-22154]
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшлар етакчиларининг иқтидор ва ижодий салоҳиятини намоён этиши учун ҳам кенг имкониятлар эшигини очмоқда.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари