Ёш шпагачиларимиз шоҳсупа тўридан жой олди
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича нуфузли халқаро турнир ўтказилгани ва унда икки вакилимизнинг улкан натижалари ҳақида хабар берган эдик.
Энди эса ушбу мусобақада қиличбозларимиз қайд этган барча натижаларга тўхталиб ўтамиз. Жумладан, турнирнинг ўсмирлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Каблан Камалов барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Аброрбек Эрмаматов ва Ҳикматилло Акбаралиев бронза медалларини қўлга киритди. Ўсмир қизлар баҳсида эса Гўзал Тошмуҳаммедова учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, ёшлар тоифасидаги яккалик беллашувларида Гўзал Тошмуҳаммедова кумуш, Севинч Ойдинова эса бронза медалига сазовор бўлди. Жамоавий беллашувларда Эфсун Назарова, Севинч Ойдинова, Адиба Раимкулова ва Ясмина Рўзибоева каби қиличбозлардан иборат жамоамиз кумуш медалларни қўлга киритди.
Ўғил болалар ўртасидаги жамоавий баҳсларда таркибида Аброрбек Эрмаматов, Аҳрорбек Авазбеков, Фирдавс Суюндиков, Исломбек Икрамов бўлган ўсмирлар терма жамоамиз, шунингдек, Жаҳоншоҳ Апсеттеров, Каблан Камалов, Саидало Азизов ва Исломбек Ғофуржоновдан ташкил топган ёшлар терма жамоамиз бронза медалга эга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА