Гулистон шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган “Иқтидорли мактаб ансамбли” республика кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танлов мусиқа санъатига қизиқувчи иқтидорли ўқувчилар ўртасида мусиқий маданиятни юксалтириш, ёшлар ижодий салоҳиятини ривожлантириш, мактаб ансамблларини рағбатлантириш, жамоавий ижро маҳоратини ошириш ҳамда миллий қадриятларимизни асраш ва тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.

Шаҳар босқичида 5-11-синфларда таҳсил олаётган ва мусиқага иштиёқи баланд бўлган ўқувчилардан иборат ансамбль жамоалари иштирок этди. Танлов миллий ижро, эркин мавзуда ижро, мусиқа ва хореография уйғунлиги, ансамбль ҳақида қисқача тақдимот шартлари асосида ўтказилди.

Ҳар бир жамоа ўз иқтидори, ижодий ёндашуви ва саҳна маҳоратларини намоён этиб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқи учун баҳслашди. Ижрочилар нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан “ижро маҳорати”, “ҳамоҳанглик”, “асар танлови ва композицияси”, “саҳна маданияти ва чиқиш”, “кўриниш ва либос” мезонлари асосида баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, 8-сонли умумтаълим мактабининг “Иқтидорли мактаб ансамбли” жамоаси “Ёш санъаткорлар” номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллаб, Сирдарё вилоят босқичига йўлланма олган бўлса, 1-сонли умумтаълим мактабининг “Истеъдод” ансамбли иккинчи ўринга, 6-сонли умумтаълим мактабининг “Юксалиш” ансамбли эса учинчи ўринга лойиқ деб топилди.

Ғолиб жамоалар кўрик-танлов ташкилотчилари томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш санъаткорлар кўрик-танлови