Ёш илмий тадқиқотчилар семинари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухорода иқтидорли талабалар, магистрантлар, таянч докторантлар ва докторантларнинг “Ёш илмий тадқиқотчи” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
[gallery-22243]
Конференцияни Бухоро давлат университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Камолиддин Самиев кириш сўзи билан очиб, тадбир республикамизнинг қатор олий таълим муассасалари вакилларини бир жойга жамлагани билан аҳамиятли эканлигини таъкидлади.
Анжуманда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилар томонидан “Сиёсатшунослик таълим йўналишида Бинар-диалоги интегратив маърузаларни ташкил этиш методикаси”, “Халқаро стипендиялар ва уларга ариза топшириш йўллари”, “Бухоро вилояти шароитида базали ер текислагичнинг самарадорлигини ошириш” каби мавзуларда қатор маърузалар ўқилди.
Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА