Ёш ҳуқуқшуносларга диплом топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоят юридик техникуми битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда битирувчи-ёшларнинг ота-оналари, яқинлари билан бир қаторда суд, прокуратура, ички ишлар ҳамда адлия органлари ва қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
[gallery-12826]
Бу йил ушбу таълим муассасасини 119 нафар йигит-қиз битирди. Уларнинг 4 нафари имтиёзли диплом, бир нафари эса давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатига тест синовисиз ўқишга қабул қилиш ҳуқуқини берувчи йўлланма соҳибидирлар.
Тадбирда битирувчилар орасидан энг намунали ва иқтидорли 9 нафар ёш мутахассис Бухоро вилоят прокуратурасига ишга қабул қилингани маълум бўлди. Қолган битирувчиларни ҳам ҳуқуқ-тартибот идораларига ўз йўналишлари бўйича ишга жойлаштириш чоралари кўрилаётгани айтиб ўтилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА