Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатига қура ташланди
Маълумки, шу кунларда Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасида XXI, аёллар ўртасида эса XII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 400 нафардан зиёд энг кучли спортчи ва қутқарувчилар иштирок этмоқда. Унда ёнғин-қутқарув спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам беллашувларга киришди.
Хусусан, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги терма жамоаси ушбу спорт турида жаҳоннинг энг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланади.
Сўнгги йилларда ФВВ вакилларидан иборат терма жамоамиз ушбу спорт тури бўйича халқаро майдонларда, жумладан, жаҳон чемпионатларида юқори натижаларни қайд этиб, ҳатто жаҳон чемпионлиги ва совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. 2023 йил Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлиб, бош кубокни юртимизга олиб келган эди.

Мазкур тадбир давомида иштирокчи жамоаларга мусобақа низоми, беллашувларнинг ўтказилиш тартиби ҳамда спортчилар учун белгиланган шартлар ва талаблар ҳақида батафсил маълумот берилди. Қуръа натижаларига кўра, жамоаларнинг мусобақадаги иштироки ва беллашувлар кетма-кетлиги белгилаб олинди.

Таъкидлаш жоизки, жаҳон миқёсидаги ушбу нуфузли мусобақада 23 та давлатдан ташриф буюрган энг кучли спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Мазкур чемпионат 8 ноябрга қадар давом этади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА