Йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ва туман ҳокимлари штаблар фаолиятини самарали ташкил этиб, янги имкониятлардан тўлиқ фойдаланиши шартлиги таъкидланди.
Улар сентябрь-декабрь ойларида 350 минг одамни доимий ишга жойлаштириш ва яна 1 миллион аҳолининг даромадини кўпайтириш мажбуриятини олади.
Шунингдек, йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси белгиланди.
Ҳар бир йўналиш бўйича аниқ механизм ва ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш, маҳалла даражасида масъулларни белгилаш зарурлиги қайд этилди.
Хитой тажрибаси асосида туман ва маҳаллада аҳоли билан бевосита ишлайдиган ходимлар учун аниқ кўрсатмалар ишлаб чиқиш топширилди.
Йиғилиш якунида мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.
ЎзА