Бугунги кунда экологик муаммолар оқибатини юмшатиш ва олдини олиш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш, чиқиндиларни камайтириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик жиҳатдан тоза технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтган даврда “2019–2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси”да белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш” лойиҳаси асосида 2023 йилда энергетика таъриф ислоҳотлари ўтказилди. Натижада республикада жами 6,3 миллион тонна карбонат ангидрид эквивалентида иссиқхона газлари ажратмалари қисқартирилди.  

[gallery-26175]

Мазкур қисқартирилган иссиқхона гази маълум қисмини (500 минг тонна карбонат ангидрид эквивалентида) халқаро углерод бирликлари савдосига йўналтириш орқали 7,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари жалб этилди. Ресурсларни тежаш кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 6,3 миллион кВт/соат энергия, 82 минг м3 дан ортиқ сув, 1 050 тоннадан зиёд хомашё тежалишига эришилган.

Жорий йил давомида йирик саноат ва цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 140 тасида замонавий чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилган. Бундан ташқари, саноат корхоналари томонидан ўзига тегишли бўлган ва туташ ҳудудларга “яшил белбоғ”лар барпо этиш бўйича 2024 йилнинг баҳор ҳамда куз мавсумларида 11,8 миллион дона дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари амалга оширилган. Ўрмон билан қопланганлик даражасини ошириш мақсадида 2024 йилда давлат ўрмон фондининг фойдаланилмаётган 7 минг гектар ерлари ўзлаштирилган.

Шу билан бирга, бугунги кунда атроф-муҳитни асраш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда ўз ечимини кутаётган айрим масалалар бор. Улар тизимли ёндашувни, барча ресурсларни жалб қилган ҳолда ечимларни талаб қилмоқда.

Хусусан, депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларида, сайлов округларидаги ўрганишларида аҳоли томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, экологик мониторинг тизимини янада кучайтириш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича қатор масалалар кўтарилмоқда.

Қуйи палата мажлисида шуларан келиб чиқиб, атмосфера ҳавосига зарарли ташланмалар чиқарувчи ва меъёридан ортиқча ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини ҳосил қилувчи корхоналар ҳолатини баҳолаш ва зарарли ташланмаларни камайтириш, маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ва хизматлар кўрсатишда технологик жараёнларни “Яшил сертификат” экологик сертификатлаштириш ва экологик маркировкалаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг “яшил иқтисодиёт”га ўтишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш ҳақида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирларига парламент сўрови юборилди.

Муҳтарама Комилова,  

Аслиддин Алижонов (сурат),

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда? – Икки вазир жавоб беради