Яшил иқтисодиёт тамойили ва амалиётини уйғунлаштириш мавзуси муҳокама қилинди
Тошкент давлат шарқшунослик университети “Барқарор иқтисодий ўсиш: яшил иқтисодиёт тамойили ва амалиётини интеграциялаш” мавзусида II халқаро илмий анжуманга мезбонлик қилди.
Тадбирда Ҳиндистон, Покистон, Туркия ва бошқа мамлакатлар экспертлари, мамлакатимиз транспорт соҳаси ходимлари ҳамда халқаро ташкилотлар мутахассислари ўз маърузалари билан қатнашдилар.
[gallery-28725]
Иштирокчилар яшил иқтисодиётнинг тараққиётдаги ўрни, соғлиқни сақлаш тизими ва барқарорлик масаласи, озиқ-овқат хавфсизлиги, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлик алоқалари, рақамлаштириш ҳамда илғор давлатларнинг бу борадаги тажрибасини муҳокама қилдилар.
Анжуманнинг “Барқарор иқтисодий ўсиш ва яшил иқтисодиёт тамойили: назария ва амалиёт” мавзусидаги алоҳида шўъба йиғилишини 15 апрель куни Бишкек давлат университетида ўтказишга келишилди.
Дилшод Ҳакимов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА