"Яшил дунё" савдо мажмуаси иш бошлади
Термиз шаҳрида 1 минг 850 кишининг бандлиги таьминланадиган замонавий "Яшил дунё" савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўйи арафасида ишга тушурилган йирик мажмуанинг тантанали очилиш маросимида Термиз шаҳри ва туманлар ҳокимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирда истиқлол шарофати билан кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар одамларнинг турмуш даражасини янада юксалтиришга хизмат қилаётгани, бунинг учун энг чекка ҳудудларда ҳам йирик бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари олиб борилаётгани алоҳида қайд этилди.


Сурхондарё вилояти марказида қад ростлаган "Яшил дунё" савдо мажмуаси ҳам ана шундай эзгу мақсадда барпо этилди. Уч қаватли замонавий бинода 1 минг 850 киши доимий иш билан банд бўлади. Унинг биринчи қаватидаги кенг,тоза,озода расталар озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли ноз-неьматларни сотишга мўлжалланган. Иккинчи қаватида кийим-кечак ва бошқа кундалик эҳтиёж моллари савдоси йўлга қўйилган.Учинчи қавати аҳоли ва болажонлар учун ажойиб кўнгилочар масканга айлантирилган.


-Эсимни танибманки, шаҳримизда кейинги беш йилдагидек қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилганини билмайман,-дейди меҳнат фахрийси Шокир Хўжаев.- Ҳар йили кўплаб осмонўпар ўйлар барпо этилиб, савдо ва бошқа хизматлар кўрсатиш иншоотлари қурилмоқда. Замонавий саноат корхоналари бунёд этилаётир.Мана, сизу-бизнинг иштирокимизда фойдаланишга топширилаётган ушбу иншоот ҳам қисқа вақтда тез,сифатли қуриб, битказилди. Яқин йилларда ҳам шаҳримизда бундай замонавий мажмуалар бўлишини барчамиз орзу қилар эдик. Бизнинг асрий орзу-умидларимизни бекаму-кўст руёбга чиқараётган мустақиллигимиз абадий бўлсин.


Тантанали маросимда вилоят ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди. Тадбир иштирокчилари янги савдо мажмуасида аҳолига яратилган шароитлар аа маҳсулотлар нарх-навоси билан танишди.




Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,ЎзА