Япония ва Ҳиндистон ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиради
Япония ва Ҳиндистон ҳарбий ва мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқчи. Икки мамлакат ташқи ишлар ва мудофаа вазирларининг Токиода бўлиб ўтган 2+2 учрашувида шундай келишувга эришилди. Музокарада мудофаа тизими раҳбарлари Синзиро Коизуми ва Ражнатх Сингх, шунингдек ташқи ишлар вазирлари Тосимицу Мотэги ва Субраманьям Жайшанкар иштирок этди.
– Ҳамкорлик орқали Ҳинд-Тинч океани минтақаси устунига айланишга умид қиламиз, – деди Мотэги мулоқотдан сўнг бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида.
Мазкур битим кун чиқар юрт ҳарбийларига қўшма машқ доирасида ҳинд дала майдонларида ракета учириш синовини ўтказишга имкон беради.
С.Раҳимов, ЎзА