Япония элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди.
Мулоқот давомида ҳар икки мамлакатнинг Афғонистон йўналиши бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан ушбу мамлакатда тинчлик жараёнини йўлга қўйиш, шунингдек турли иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш йўлидаги интилишларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Зеро, бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфраструктурасини тиклашдир.
Учрашув чоғида Афғонистондаги бугунги ҳолат бўйича, яъни халқаро ҳамжамият ёрдамида ушбу давлатда мавжуд низоларни бартараф этиш ва доимий ҳамда барқарор тинчлик ўрнатиш юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат якунида элчи жаноблари Ўзбекистондаги муҳим тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлган буддизм билан боғлиқ ноёб меъморий ёдгорликларни кўриш мақсадида ташриф буюраётган сайёҳлар сони сезиларли даражада ортишига ишонч билдирди.