Муносабат

Сўнгги йилларда жаҳонда геосиёсий вазият кескин ўзгариб, давлатлар суверенитети, иқтисодий хавфсизлиги ва ташқи сиёсий барқарорлигига нисбатан таҳдидлар ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ана шундай мураккаб шароитда Президент раислигида ўтказилган Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилиши мамлакат ташқи сиёсатида мутлақо янги босқич бошланаётганини яққол намоён этди.

Хусусан, йиғилишда давлатимиз раҳбари нафақат эришилган ютуқларни холисона таҳлил қилди, балки ташқи сиёсатни эндиликда қандай тамойиллар, мезонлар ва аниқ натижалар асосида юритиш зарурлигини ҳам очиқ-ойдин белгилаб берди. 

Жумладан, Президент томонидан қатъий таъкидланган энг муҳим ғоялардан бири бу – дипломатик фаолиятни баҳолашнинг ягона мезони натижа эканидир. Бу мутлақо янги ёндашув бўлиб, “кабинет дипломатияси”дан воз кечиб, амалий, иқтисодий ва ижтимоий фойда келтирадиган ташқи сиёсатни шакллантиришга қаратилган.

Сабаби, бугун элчи фақат сиёсий мулоқот юритувчи шахс эмас, балки инвестиция ва технология олиб келадиган, экспорт бозорларини очадиган, туристлар оқимини кўпайтирувчи, қонуний меҳнат миграцияси учун шарт-шароит яратувчи ва энг муҳими, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат вакилидир. Бу талабларнинг қонунчилик ва институционал асослари мустаҳкамланиши парламент олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Йиғилишда келтирилган рақамларни эса иқтисодий дипломатия самарадорлигига яққол мисол дейиш мумкин. Хусусан, 2025 йилда ташқи савдо айланмасининг 80 миллиард доллардан ошгани, экспорт ҳажмининг 33,5 миллиард долларга етгани, хорижий инвестицияларнинг эса 43 миллиард доллардан ортиқ бўлгани бу очиқ, прагматик ва ташаббускор ташқи сиёсатнинг аниқ натижасидир.

Қонунчилик палатаси учун бу ерда асосий масала – инвестицияларни ҳимоя қилиш, экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, логистика ва савдо йўлакларини ривожлантиришга қаратилган қонунларни янада такомиллаштиришдан иборат. Чунки иқтисодий хавфсизлик давлат хавфсизлигининг асосий пойдевори экани Президент томонидан алоҳида таъкидланди.

Қолаверса, эндиликда элчилар учун экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний меҳнат миграцияси ва инвестиция жалб қилиш KPI сифатида белгиланиши ташқи сиёсат тизимида масъулият ва шаффофликни янада оширади. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, давлатимиз раҳбари йиғилишда меҳнат миграцияси масаласига алоҳида тўхталиб, элчиларнинг бу борадаги фаолияти айрим давлатларда қониқарсиз эканини очиқ айтди. Ҳолбуки, юқори даромадли, қонуний иш ўринлари яратиш аҳоли фаровонлигини оширишнинг энг самарали йўлларидан бири саналади.

Шунингдек, 2030 йилгача туристлар сонини 20 миллионга етказиш учун элчихоналар фаолиятини тубдан янгилаш талаб этилади. Шу боис, туризм ва маданият бўйича маслаҳатчи лавозимларининг жорий этилиши тўғри ва ўз вақтида қабул қилинган қарор бўлди. Қонунчилик палатаси ушбу соҳада хусусий сектор, ҳудудлар ва дипломатик ваколатхоналар ўртасидаги ҳамкорликни парламентлараро мулоқот орқали қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Президентнинг Ташқи сиёсат фаолияти концепциясини янгилаш ташаббуси эса жаҳондаги кескин ўзгаришларга нисбатан муносиб жавоб бўлди. Янги концепцияда иқтисодий дипломатия, хавфсизлик, инвестиция, экспорт, транспорт-логистика, сув ва иқлим масалаларида миллий манфаатларни яхлит тизимда акс эттиришига алоҳида эътибор қаратилади. Парламент аъзолари ушбу концепцияни муҳокама қилиш, унинг ижроси устидан назорат ўрнатиш орқали ташқи сиёсатнинг ҳақиқатан ҳам халқ манфаатларига хизмат қилишига ҳисса қўшиши лозим.

Умуман олганда, Қонунчилик палатаси депутати сифатида биз ташқи сиёсатни қонунчилик, парламент назорати ва жамоатчилик манфаатлари билан уйғун ҳолда қўллаб-қувватлашга, элчилар ва вазирликлар фаолиятининг самарадорлигини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз. Чунки кучли ташқи сиёсат – кучли иқтисодиёт, барқарор жамият ва муносиб ҳаёт гаровидир.

Гулнорахон АБДУВОҲИДОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

 Меҳнат, соғлиқни сақлаш

ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонда ташқи сиёсат натижа билан баҳоланади